Вирусли гепатитлар бўлими мудири бошчилигида 7 нафар ҳамшира Фарғона тумани Аввал поликлиникасида амалий ёрдам кўрсатди: 32 нафар аҳоли гепатит Б ва C га бепул экспресс-тестдан ўтказилди, 19 нафар бемор маслаҳат олди, хонадонларга ботулизм ва гепатит профилактикаси бўйича қўлланмалар тарқатилди.