Марказ ҳақида

Бизнинг тарихимиз, маъмуриятимиз ва жамоамиз билан танишинг.

Стационар ўринлари
140
Гепатологик марказ ўринлари
15
Ходимлар
300+
Ташкил топган йил
1960
Марказ ҳақида
Марказ ҳақида

Юқумли касалликлардан ишончли ҳимоя ва малакали даволаш

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали — Фарғона вилоятидаги юқумли ва паразитар касалликлар бўйича ягона ихтисослаштирилган стационар.

Филиалда 140 ўрин, 15 ўринли Гепатологик марказ (кундузги стационар) ва 6 ўринли реанимация бўлими бор. Қабул бўлими кеча-кундуз ишлайди.

Диагностика: ИФА, реал вақт режимидаги ПЗР, бактериологик лаборатория, ФиброСcан 430, рақамли рентген, УТТ ва ЭКГ. Сурункали гепатит C беморларига давлат ҳисобидан дорилар бепул берилади.

Филиал Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг клиник базаси. Давлат инвестиция дастури асосида янги бинолар қурилган; марказлашган кислород стансияси ва захира генератор мавжуд.

Ҳудуд: жами 26 та бино, 160 хона; умумий ер майдони 15 831,67 м², бинолар эгаллаган майдон 5 207,10 м². Манзил: Фарғона шаҳри, П.Маҳмуд кўчаси, 23-уй (индекс 150100).