Марказ тарихи

1960-йил 19-октабр — Фарғона шаҳар 1-сонли юқумли касалликлар шифохонаси учун ер майдони ажратилди ва шифохона ташкил этилди. (Фарғона шаҳар депутатлар кенгаши ижроия қўмитасининг 465-сон қарори.)
2008-йил 11-ноябр — Фарғона шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси вилоят юқумли касалликлар шифохонасига айлантирилди. (Фарғона вилояти ҳокимининг 268-сон қарори.)
2008-йил 3-декабр — Вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг Низоми давлат рўйхатидан ўтказилди. (Фарғона шаҳар ҳокимининг 2031-сон қарори.)
2018-йил — Давлат инвестиция дастури асосида 2 қаватли 45 ўринли болалар ичак касалликлари биноси қуриб битказилди; жами 2 та даволаш биноси янгидан қурилди. (Президентнинг ПҚ-3507-сон қарори, 2018-йил 3-феврал.)
2018-йил 18-октабр — 10 ўринли ОИВ инфексияли беморларни даволаш бўлими очилди. (Президентнинг ПҚ-3800-сон қарори, 2018-йил 22-июл.)
2018-йил сентабр — Жаҳон банки томонидан ИФА анализатори берилди.
2019-йил 1-июл — Гепатология маркази (кундузги стационар, 15 ўрин) фаолият бошлади. (Вазирлар Маҳкамасининг 537-сон қарори, 2017-йил 24-июл.)
2020-йил 22-март — Шифохона коронавирус инфексияси билан касалланганларни даволаш учун махсус госпиталга айлантирилди. Пандемиядаги фаолияти учун ходимлар «Саломатлик» орденлари, «Соғлом турмуш» медали ва «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги.)
2020-йил 6-ноябр — Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси негизида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали ташкил этилди. (Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишининг 88-сон баёни, 27-банд.)
2020-йил 3-декабр — Филиал Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг клиник базаси этиб белгиланди. (Президентнинг ПҚ-4911-сон қарори.)
2021-йил 21-октабр — Ер участкаси кадастр ҳужжати расмийлаштирилди (кадастр № 15:20:01:04:01:0005); умумий ер майдони 15 831,67 м².
2022-йил 16-май — Вирусли гепатитларга қарши кураш бўйича аҳолини бепул скрининг қилиш ва беморларни бепул даволаш ишлари кенгайтирилди. (Президентнинг ПҚ-243-сон қарори.)
2023-йил — Вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан Франсияда ишлаб чиқарилган «ФиброСcан 430» аппарати (989,8 млн сўм) сотиб олиниб ишга туширилди — жигар фиброзини эрта аниқлаш учун. (Фарғона вилоят ҳокимлиги.)