Илмий фаолият

Филиал 2020-йил 3-декабрдан Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг клиник базаси (Президентнинг ПҚ-4911-сон қарори).
Институтнинг микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси билан ҳамкорликда ОИЦ профилактикаси ва шифохона ичи инфексияларининг олдини олиш бўйича семинарлар ўтказилади.
Филиал ходимлари Қрим-Конго геморрагик иситмаси ва қутуриш касаллигининг тарқалишига қарши кўргазмали махсус-тактик ўқув машқларида, аҳолини вирусли гепатитларга бепул скрининг қилиш ишларида иштирок этади.